error 11:35 17.10.2021 error 865

Самарқанддаги боғчадан гўшт ўғирлаётган бош ошпаз ва мудира ишдан ҳайдалди (видео)

Тармоқда Самарқанддаги боғчада мудира пишган гўштларни ўғирлаб кетаётгани акс этган видео тарқалди.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабати эълон қилинди.

Аниқланишича, Пахтачи туманида жойлашган 28-сонли МТТда бош ошпаз Ў.А. пиширилган 4,7 кг гўштни олиб кирхонага яшириб, сўнгра кирхона деразасидан МТТ хўжалик мудираси М.Э.га берганини ва М.Э. пишган 4,7 кг гўштни МТТ ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётганда, МТТ тарбиячилари Н.Н. ҳамда М.У.лар уни ушлаб, ҳолатни видеога олишган.

Шундан сўнг, Ў.А. ҳамда М.Э. билан суҳбат ўтказилганда, бу ишларни доимо МТТ директори Ш.У.нинг топшириғи ва кўрсатмасига асосан қилганини, ҳақиқатдан ҳам МТТ тарбиячиларининг айтган гаплари ва улар томонидан олинган видеолавҳалар тўғри эканлигини ўз тушунтириш хатларида баён қилишган.

Шундан сўнг, бош ошпаз Ў.А. ва хўжалик мудираси М.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бизнес