error 13:41 18.09.2021 error 442

Коронавирус: «Қаробчи»даги 7-мактаб айрим ўқувчилари «онлайн» таълимга ўтказилди

«Sirdaryo Xabarlari»нинг ишончли манбаси томонидан хабар берилишича, Боёвут тумани "Қаробчи" МФЙдаги 7-умумтаълим мактаби айрим ўқувчиларининг ўқув машғулотлари, жорий йилнинг 15-сентябрь кунидан бошлаб «онлайн» таълимга ўтказилди. Бунга сабаб сифатида, мактабда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият эканлиги, шунингдек, бу борада Боёвут тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказининг тегишли хулосаси қабул қилинганлиги айтилмоқда.

"Мазкур мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари 15-сентябрь кунидан бошлаб «онлайн» таълимга ўтказилган. Мактабда бошланғич 3-синф ўқувчилари орасида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилган", — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, 2021 йил 17 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 167858 (+590) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бизнес