error 21:10 13.08.2021 error 197

Aҳолининг турмуш шароити яхшиланиши керак

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё туманида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантириш борасида ишлар бошланди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “оғир” маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларда оилавий тадбиркорликни кенгайтириш, аҳолининг даромадларини кўпайтириш ва ишсизликни бартараф этишга эришилмоқда. Бунда маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва янги тадбиркорлик фаолиятини, жумладан, ”драйвер” лойиҳаларини амалга ошириш муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шу боис, Сирдарё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерали Хакимов тумандаги “оғир” ҳудудлардан бири “Тараққиёт” маҳалласида ўрганиш ишларини бошлади. Хонадонма- хонадон юриш орқали фуқароларнинг эртанги турмуш шароитини яхшилаш учун уларга қандай шароитлар яратиш мумкинлиги юзасидан фикр алмашмоқда.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шунингдек, маҳалла оқсоқолларни ва фаоллари билан учрашувлар ўтказилиб, таклифлари тингланмоқда.

Ўрганиш давом этмоқда....

Сирдарё тумани ҳокимлиги Aхборот хизмати.

Бизнес