error 18:24 25.11.2021 error 61

Гулистон туманида жорий йил январ-ноябр ойларида ўзлаштирилган лойиҳалар натижасида 501 та янги иш ўринлари яратилган

Гулистон туманининг “2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” доирасида туманимизда умумий қиймати 192,9 млрд.сўмлик (шундан, ўз маблағи 50,6 млрд. сўм, банк кредити 56,2 млрд. сўм, хорижий инвестиция 6,9 млн АҚШ долл) 55 та лойиҳалар шакллантирилган. Мазкур лойиҳалар ишга тушиши натижасида 743 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.  

Жорий йилнинг январ-ноябр ойларида 44 та лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, жами 184,9 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган, натижада 501 та янги иш ўринлари яратилган.
  
2021 йил якунига қадар 11 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 242 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес