error 09:41 30.08.2021 error 7876

Тезкор тадбир: Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик крипто-актив қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатига чек қўйилди (фото)

Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва яширин иқтисодиётга барҳам бериш мақсадида божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, ДХХ, ИИБ ва Миллий Гвардия Сирдарё вилояти бошқармалари, Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Ховос тумани ҳудудида крипто-актив қурилмаларидан (“Майнинг”-ферма) ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлаш борасида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида, Ховос туманида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Э.Д.нинг яшаш хонадони ёрдамчи хўжалик бинолари кўздан кечирилганида, Ўзбекистон фуқароси Х.И. компьютер эҳтиёт қисмларидан (видеокарта, блок питания, хотира картаси, плата) қўлбола усулда ясалган, катта ҳажмдаги крипто-актив қурилмаларидан  (“Майнинг”- ферма)  лицензиясиз ноқонуний равишда шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида ушбу ҳолат юзасидан туман электр тармоқлари корхонасидан мутахассис иштирокида электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, қонунга хилоф равишда 265,2 млн. сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланиб, белгиланган тартибда мутахассислар томонидан далолатнома расмийлаштирилди ҳамда ушбу тезкор тадбир давомида фуқаро Э.Д. ва Х.И.лардан 11 турдан иборат, жами 3529 дона, тахминий қиймати 9,2 млрд. сўмлик компьютер қурилмалари ва бошқа турдаги товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки текширув ва  суриштирув натижасида бундай ноқонуний фаолиятни Корея давлати фуқароси S.Y. ва Ўзбекистон фуқароси Х.И.лар ўзаро олдидан тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарор талабларини зид равишда бузиб фаолият олиб бораётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан бугунги кунда божхона органлари томонидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес