error 13:35 20.09.2021 error 110

«Президентликка Алишер Қодир…» — Алишер Қодиров сайлов кампаниясини бошлади

«Газета.uz»нинг ёзишича, Душанба куни президентликка номзодларнинг сайловолди кампанияси бошланди. «Миллий тикланиш» партияси ташвиқот ишларига старт бериб, баннер ва видероликни эълон қилди. Алишер Қодировнинг фамилияси тўлиқ кўринмаганлиги сабабли, баннерда жумлани қуйидагича ўқиш мумкин: «Алишер Қодир».

20 сентябрдан президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди.

Сайлов кодексининг 45 моддасига ташвиқот омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин. Бундан ташқари, босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш орқали амалга оширилади.

Сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Бу кун 19 сентябрга тўғри келган.

Шу муносабат билан, «Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод бўлган Алишер Қодиров ўз сайлов кампаниясини бошлади. Номзоднинг «Алишер Қодир…» шиори остидаги баннерлари ва эълон қилинган видеороликни кўриш мумкин.

«Оқни оқ, қорани қора деймиз. Ҳақиқатга тик боқамиз. Муаммоларни тан оламиз ва барчасини бугун ўзгартирамиз. Ўзбекистонни ўзгартиришга қодир — Алишер Қодировга овоз беринг», — дейилади роликда.

Ижтимоий тармоқларда эрта тонгдан Алишер Қодиров тасвирланган баннер муҳокама қилинмоқда ва биринчи қарашда «Президентликка Алишер Қодир» — «Алишер президентликка қодир» каби ўқиладиган сўзлар тасвирланган. Яхшилаб эътибор берилса, тўлиқ матн пайдо бўлади: «Президентликка номзод Алишер Қодиров» деган сўзларни кўриш мумкин.

Шунингдек, бугун, 20 сентябрь куни соат 17:00 да Самарқанд шаҳридаги «Регистон» майдонида Алишер Қодировнинг илк митинги бўлиб ўтади.

Июнь ойида берган интервьюсида Алишер Қодиров бўлажак сайловларда партиянинг «муқобил ғояси бўлиши»ни айтган эди. Унда у ҳамма нарсада ҳам ҳамфикр эмаслигини таъкидлаган.

11 сентябрь куни МСК Миллий тикланиш партиясидан Алишер Қодировни ҳамда Экологик партиядан Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олган. 14 сентябрда эса ХДПдан Мақсуда Ворисова, «Адолат»дан Баҳром Абдуҳалимов ва ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёевни президентликка номзодлар сифатида рўйхатга олинди.

Сайлов куни ва бошланишидан бир кун олдин сайловолди ташвиқотини ўтказиш тақиқланади.

Бизнес