error 18:11 19.10.2021 error 76

Ўзбекистон Республикаси Давлат тили қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Янгиер шаҳрида “Мушоира” баҳрубайт танлови бўлиб ўтди

Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат тили қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги Янгиер шаҳар бўлими, Ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар Кенгаши, Республика маънавият ва марифат маркази Янгиер шаҳар бўлимлари ҳамкорликда “Мушоира” баҳрубайт танлови ташкил этилди.

Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Танловда шаҳар ХТБ қарашли 2-4-5-6-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчи ёшлари фаол иштирок этишди. Танлов Янгиер шаҳар "Наврўзобод" маҳалласидаги ташкил этилган 5 та муҳим ташаббусни ўзида акс этган Маматовлар хонадонида ўтказилди.

Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Мушоирада иштирокчилар жамоа бўлиб шеър, ғазал рубоийлардан айтиб ўтишди. Тадбирда Республика маънавият ва марифат маркази Янгиер шаҳар бўлими бошлиғи О.Холвоев ва Янгиер шаҳар ҳокимининг маънавий, марифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси У. Миржалолов, Ёшлар ишлари агентлиги Янгиер шаҳар бўлими бошлиғи в.в.б. Э.Юлдашев ҳамда Ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар Кенгаши раиси А.Тилавовлар иштирок этишди.

Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Мушоира биринчи жамоа бошлаган шеърни охириги ҳарфига давом эттириш шарти асосида бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз айтилган шеърлар кучлиларни ажратди. Мушоирада 1-ўринни шаҳримизнинг 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, 2-ўринни 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси эгаллади. Тадбир сўнггида мушоира ғолиблари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Янгиер шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Бизнес