error 23:33 12.10.2021 error 81

Россия Венера сайёрасига биринчи миссия қачон амалга оширилишини маълум қилди

Замонавий Россия тарихида Венера сайёрасига қачон биринчи миссия амалга оширилиши маълум қилинди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

Россия фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти масъул ходими Людмила Засова айтишича, буни амалга ошириш 2029 йил 11 ноябрга режалаштирилмоқда. 

«Биз Венера атмосферасини, унинг юзасини, ички тузилишини ва атрофидаги плазмани ҳар томонлама ўрганиш учун орбитал ва қўниш аппаратларидан иборат сайёралараро «Венера-Д» станцияси ҳақида гапиряпмиз», — дейди Засова.

Сайёрани тадқиқ қилиш дастури яна иккита миссияни ўз ичига олади. 2031 йил июнь ойида сайёра атмосферасини ўрганиш давом эттирилади. 2034 йил июнь ойида атмосфера, аэрозоллар ва эҳтимол тупроқ намуналарини Ерга олиб тушилади.

Аввалроқ, Москва авиация институти олимлари шар шаклидаги учувчисиз вертолётни Венерага юборишни таклиф қилишганди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Венерани тадқиқ қилишда асосий муаммо — юқори ҳарорат (467°С). Шу боис вертолёт диаметри 700 мм бўлган ташқи титан қатлам, 2,5 мм қалинликдаги деворга эга бўлади ҳамда экран-вакуумли изоляция билан қопланади. Бу изоляциядан ҳарорат фарқи катта бўлганда фойдаланилади. Бундан ташқари, иссиқлик ўтказувчанлиги энг паст бўлган аэрогель ишлатиш ҳам режалаштирилмоқда.

Россия, Собиқ Иттифоқнинг вориси сифатида Венерани тадқиқ қилишда катта тажрибага эга. Бир вақтлар у ҳатто «Совет сайёраси» деб ҳам номланган. Чунки Совет Иттифоқи пайтида Венерага 10 марта муваффақиятли қўниш амалга оширилган. 

Бироқ, замонавий Россия тарихида бундай миссия биринчи марта амалга оширилмоқда.

Бизнес