error 17:09 13.09.2021 error 63

Мирзаободда спартакиада мусобақалари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 
"5 та муҳим ташаббуси" ижросини таъминлаш, ёшларни жисмонан чиниқтириш, уларни спортга бўлган қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шаройитлар яратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция) мақсадида спорт турлари бўйича вилоят миқёсида спартакиада мусобақалари ташкил этилди.

Ушбу спорт тадбирлари Мирзаобод туманида ҳам кенг қамровда ташкил этилиб, иштирокчиларда ўзгача шукуҳ ҳамда кайфият уйғота олди, спортга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилди.

Мирзаобод тумани Туризм ва спорт бўлими, халқ таълими бўлими ҳамда туман БЎСМ ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшлар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес