error 14:30 13.10.2021 error 104

Янгиер шаҳрида ҳудудий саноат кўрсаткичларни ошириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6244 сонли Фармони ҳамда 2021 йил 3-августдаги Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеоселектр йиғилишида ҳудудий саноат кўрсаткичларини 40 % га ошириш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокими ёрдамчиси А.Тошматов раҳбарлигида Янгиер шаҳрида йиғилиш бўлиб ўтди. Бунда Янгиер шаҳар ҳокими И.Хўжаев, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, вилоят ва шаҳар ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан шаҳардаги фаолият юритмаётган саноат ва бошқа корхоналар юзасидан танқидий мулоҳазалар қилинди. Вилоят ҳокими ёрдамчиси А.Тошматов ва шаҳар ҳокими И.Хўжаев томонидан ишчи гуруҳ аъзоларининг масъулияцизлигига ҳам танқидий баҳо берилиб, қисқа муддатларда фаолият юритмаётган корхоналар ҳудудлар ва секторлар кесимида таҳлилий ўрганиб чиқилиб, ижобий натижаларга эришиш борасида мутасаддилар ҳамда ишчи гуруҳ аъзоларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Фото Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бизнес