error 18:26 07.09.2021 error 199

Хушхабар: Сирдарёлик полвонлар МДҲ мамлакатлари ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна 4 та медални туҳфа қилишди (фото)

Аввал хабар бериб ўтканимиздек, Россиянинг Казан шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасидаги “МДҲ” ўйинлари дастурида белгиланган спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор спортчилар аниқланиб борилмоқда.

Бизга келган қўшимча маълумотларга кўра кеча бел олиш кураши бахслари ҳам ўтказилиб бўлинган. Қувонарлиси мазкур йўналишда иштирок этган вилоятимиз спортчиларининг 4 нафари медалларни қўлга киритишди.

Жумладан, Эгамов Абдурахмон 65 кг вазнда тоифасида бронза медални, Жалилов Умиджон 90 кг вазн тоифасида бронза медалини, Имянов Мангуберди 70 кг вазн тоифасида кумуш медални ҳамда Абдухакимов Хусан 75 кг вазн тоифасида кумуш медалини қўлга киритишиб Ўзбекистон терма жамоасига муҳим рейтинг балларини қўшиб қўйишди.

Маълумот учун мусобақаларда ўрин олган спортчиларимизнинг барчаси Ховос туманидан.

Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес