error 20:46 14.09.2021 error 151

Боёвутда меҳнатидан қадр топганлар кластер томонидан тақдирланди

Ўзбекистонда кузнинг дастлабки кунларида анъанага кўра барчанинг эътибори қишлоқ хўжалиги мавсумининг асосий мавзуси – пахта теримига қаратилади. Пахта – бизнинг миллий бойлигимиз, энг аҳамиятли аграр экини, тўқимачилик, фармацевтика, ёғ-мой саноати ва иқтисодиётнинг бошқа қатор тармоқларининг фаолияти боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг муҳим хом ашё бўғимидир.

Бугунги кунда жаҳонда хомашё эмас, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган иқтисодиёт етакчилик қилмоқдаки, бу йўналишда ташаббус кўрсатмаган, ички бозорда тайёр маҳсулот импортини камайтириш билан бирга экспорт салоҳиятини ошириш бўйича изланмаган давлат рақобатда ютқазиб қўйиши ҳеч гап эмаслигини ҳаётнинг ўзи такрор-такрор кўрсатмоқда. Шу нуқтаи назардан, Президентимиз ташаббуси билан амалиётга жорий қилинган кластер усули пахтачилик билан бир қаторда тўқимачилик саноати ривожида ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаш жоиз.

Ерни чигит экишга тайёрлашдан тортиб, етиштирилган пахта хомашёсидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча босқични қамраб олган кластер усулини амалга ошириш бўйича тумандаги 305 та фермер хўжалиги билан шартнома тузилган. Инновацион лойиҳага асосан мазкур хўжаликлар тасарруфидаги майдонлардан 10 минг 500 гектарда етиштириш режалаштирилган 38 минг 850 минг тонна пахта ҳосилини сотиб олиш ва қайта ишлаб, тайёр маҳсулот кўринишида бозорга чиқариш кўзда тутилган.

Айни кунларда 80 тагач яқин фермер хўжалиги ёппасига теримга тушган ва пахтанинг очилишига қараб бошқа хўжаликларда ҳам йиғим-теримга киришилмоқда. Ҳозиргача териб олинган пахта 1 минг 264 тоннадан ошди.

Йиғим-терим мавсуми бошланган илк кунларданоқ 2 та фермер хўжалиги “Боёвут техно кластер” билан тузган шартномасини бажарди ва кластер раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес