error 08:36 15.09.2021 error 380

Сирдарёда ота 2 нафар фарзанди учун 14 минг доллар алимент тўлади

Ховос туманида ота фарзандлари учун 14 000 доллар миқдорида алимент тўлади. Мажбурий ижро бюроси бу ҳақда «Bugun.uz»га хабар берди, дейилади нашр хабарида.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро суди 2021 йил 2 июнда қарздор М.А.дан ундирувчи К.Д. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик иш ҳаққи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати тайинлаган. Ҳужжат бўлим иш юритувига 2021 йил 14 июнда келиб тушган.

Қайд этилишича, давлат ижрочиси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиб, ижро ҳаракатига киришган. Натижада, қарздордан 14 000 доллар нақд пулда ундирилган. Эркакнинг алиментдан фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар қарздорлиги қолмаган.

Бизнес