error 16:05 09.11.2021 error 321

Ерга Эйфел минораси катталигидаги астероид яқинлашади

«Daily Record» NASAга асосланиб хабар беришича, шу йилнинг 11 декабрь куни 4660 Nereus астероиди Ердан 3,9 млн. км. олисликда учиб ўтади, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Фазовий тош (астероид)нинг узунлиги тахминан 330 метр, яъни Париждаги Эйфел минораси (324 метр)дан каттароқ.

4660 Nereus — NASA лабораторияси томонидан «потенциал хавфли» дея таснифланган фазовий объект. Бироқ 3,9 миллион километр — Ер ва Ой оралиғидаги масофадан 10 карра олисроқ, шу боис астероиднинг бу сафари сайёрамизга хавф туғдирмайди.

Бизнес