error 14:11 27.09.2021 error 1526

Афғонистон билан чегарада бир аскар қаҳрамонларча ҳалок бўлди

Афғонистон билан чегарада бир аскар ҳалок бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи давомида бу ҳақда гапириб ўтди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, наркотик савдоси билан шуғулланувчи тўда чегарадан ўтишга уринган, аммо чегарачиларимиз томонидан тўхтатиб қолинган.

— Биз лозим бўлган тақдирда чегараларимизни қурол кучи билан ҳимоя этамиз. Афсуски, отишма вақтида бир нафар аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У Наманган фарзанди эди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Бизнес