error 18:20 14.09.2021 error 81

Гулистон туманида фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида сайлов қонунчилиги бўйича ўқув семинари ўтказилди

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.    

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла раиси ва ходимларининг Сайлов кодексида белгиланган бир қатор вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд.

Бугун, Гулистон туманида фаолият юритаётган фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Ш.Умарова томонидан сайлов қонунчилиги бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

 Ўқув семинарда маҳалла тизими ходимларининг сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар тўғрисидаги билим ва кўникмаларини шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратилди.  

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

Семинар иштирокчиларига аҳолининг сайловда иштироки, ушбу сиёсий жараёнда маҳалла ходимлари қандай ҳаракатларни амалга оширишлари, участка сайлов комиссиялари фаолиятидаги иштироки ва улар билан ҳамкорлик қилиш, кузатувчилар, шу жумладан халқаро кузатувчилар билан ўзаро муносабатлари, сайловни ўтказишда аҳолининг карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш хусусида тушунчалар берилди.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 951-сон қарори билан тасдиқланган “Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисида”ги Низоми мазмун-моҳияти юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.

Мазкур ўқув-семинари белгиланган режа график асосида барча туман ва шаҳарларда ўтказилади.   

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси матбуот хизмати

Бизнес