error 17:04 28.05.2021 error 233

Cирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов "E-QAROR" тизимида қарорини имзолади

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Адлия вазирлиги томонидан ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё туманида ўқув-семинари ташкил этилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Тумандаги барча давлат ташкилотларининг мазкур масалага алоқадор бўлган мутахассислари иштирокида ўтказилган семинарда электрон тизимдан фойдаланиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

"E-qaror" электрон тизимини Республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали фуқароларнинг маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, қарорлар қабул қилинишида шаффофликни таъминлаш орқали адолатни қарор топтириш, муайян масалалардаги қарорларни қабул қилишда коррупцияга йўл қўйилишини олдини олади.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Семинар якунида Сирдарё туманин ҳокими Б.Мирзақулов "E-QAROR" тизимида биринчи қарорини имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, ноқонуний ҳужжатлар қабул қилинишини олдини олиш, ҳокимликлар фаолияти очиқ ва ошкоралигини таъминлаш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес