error 10:29 29.08.2021 error 186

Ватанимизнинг ҳар бир ҳудуди тозалигига ва чиройига ўзинг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган "Ободонлаштириш" бошқармаси ходимларига эсдалик нишонлари топширилди

Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

Байрам арафасида юртдошларимизни «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.



Ватанимизнинг ҳар бир ҳудуди тозалигига ва чиройига ўзинг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган "Ободонлаштириш" бошқармаси ходимлари ҳам ушбу эсдалик нишони билан тақдирланишда четта қолишгани йўқ.

Хусусан, Сирдарё тумани "Ободонлаштириш" бошқармасида узоқ йиллар фаолият кўрсатиб келаётган  4 нафар ишчи ходимларга ҳам "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони насиб этди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан Сирдарё тумани "Ободонлаштириш" бошқармаси ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.


Тўкин дастурхон атрофида ташкил этилган байрам тадбирида туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов иштирок этиб, барчани Мустақиллигимизнинг 30 йиллигик байрами билан самимий қутлади. Бошқарманинг 4 нафар ишчи ходимларга  "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишонини тантанали топширди. Шунингдек, соҳада самарали меҳнат қилаётган ишчи ҳодимларнинг 20 нафарига эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида туман Маданият  ҳодимларининг қўшиқлари барчага манзур бўлди. Тўкин дастурхон атрофидаги байрам барчага ҳуш кайфият улашди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизнес