error 16:45 14.09.2021 error 81

Ширин шаҳрида ИТ-технологияларига қизиқувчи ёшлар билан учрашув ташкил қилинди

Бугунги кунда ҳеч кимга сир эмаски, АКТ (Ахборот коммуникация технологиялари) бутун дунёда энг даромадли ва аҳоли ҳаётида деярли ажралмас қисмга айланиб улгурган соҳа ҳисобланади. Негаки, ҳозирги даврда кундалик ҳаёт тарзимизда доим АКТ га мурожаат қиламиз, дуч келамиз. Шундай экан, бугун ўқувчи ёшлар учун IT-технологиялар бўйича билимга эга бўлиш билан келажак сари энг муҳим пойдеворлардан бири қўйилган бўлади.

Мамлакатимизда ҳам IT-технологияларни ривожлантириш, электрон ҳукуматни жорий қилиш борасида улкан янгиланишлар олиб борилмоқда. Биргина Республикамизнинг деярли барча ҳудудларида “Рақамли технологиялар” ўқув марказларининг ташкил қилиниши келажак эгаларининг ҳаётда муҳим ўрин эгаллаб олишлари учун замин яратиб келмоқда.

Жорий йилнинг 14 сентябр куни Ширин энергетика коллежининг мажлислар залида шаҳар ҳокими, IT-парк Сирдарё вилоят филиали директори, бўлим бошлиғи ҳамда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувдан кўзланган мақсад ўқувчи ёшларни IT-технологияларига қизиқтириш ҳамда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси резидентлари сонини янада кенгайтиришдан иборат.

Учрашув давомида “Рақамли технологиялар” ўқув марказидаги мавжуд ўқув курслари, қулайликлар, айниқса Ширин шаҳрида жойлашган ўқув марказда яратилган барча зарур шароитлар ўқувчи ёшларга таништириб ўтилди.

Шунингдек, IT-парк резидентлигининг стратегик босқичлари ҳам ўқувчиларга батафсил тушунтирилди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавобан керакли тушунча ва маълумотларга эга бўлишди.

Маълумот учун, Сирдарё вилояти бўйича ташкил қилинган барча «Рақамли технологиялар» ўқув марказларида шу кунгача 2777 нафар тингловчилар жалб қилинган бўлиб, шунда 1559 нафари ёшларни ташкил қилади. Бугунги кунда ўқув курсларини тамомлаган 1092 нафар тингловчиларга махсус сертификатлар топширилган.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес