error 16:36 05.09.2021 error 589

Толибон сиёсати: Афғонистонда фоҳишалар ва порно сайтларига қарши уруш бошланди

Толибон ҳаракати вакиллари Aфғонистонда фоҳишаларга ов очишди, улар интим хизмат кўрсатадиган қизларни топиш учун порно сайтларни кўздан кечиришмоқда. Бу ҳақда The Sun хавфсизлик манбаларига таяниб хабар берган, дейилади "Aniq.uz" хабарида.

Толибон фоҳишаларни шафқатсизларча қатл қилишни ният қилмоқдалар.

Aфғонистонда жинсий алоқа қилиш ноқонуний, лекин фоҳишалар сони етарлича кўп эди, чунки шу йўл билан уларнинг оилалари кун кечириши мумкин эди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари иттифоқчилар кетишдан олдин июнь ойида Кобулда "юзлаб" фоҳишалар борлиги ҳақида огоҳлантирганди.

25 августдан толиблар аёлларнинг уйдан чиқишини тақиқлаб қўйди, чунки бу ҳаёт, соғлик ва эркинлик учун хавфлидир.

Бизнес