error 14:40 01.09.2021 error 938

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамкасблари билан «Хоразм лазгиси»га рақс тушди (видео)

31 август куни «Янги Ўзбекистон» боғида мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан давлат тадбири бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram’даги канали орқали байрам тантаналари вақтида вилоят ҳокимлари «Хоразм лазгиси»га рақс тушгани тасвирланган видео билан бўлишди, дейилади «Дарё» хабарида.

Видеодан кўриш мумкинки, рақсни Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмонов бошлаб берган, унга Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевлар жўр бўлган. Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов турган жойида маза қилиб ўйнаган.

Қолган ҳокимлар қарсак чалиб, ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаб турган.

Бизнес