error 11:14 11.11.2021 error 85

Сирдарё вилояти Божхона бошқармасида спорт мусобақалари ташкил этилди

Сирдарё вилояти Божхона бошқармасида “11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни”, “18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун” ҳамда “26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни”муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этилди.

2021 йил 9 ноябрь куни “11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни”, “18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун” ҳамда “26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан вилоят божхона бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва дартс турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад - ходимларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш билан бирга соғлом турмуш тарзини божхона ходимлари орасида оммавийлаштиришга қаратилган.

Мазкур кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида бўлиб ўтган спорт мусабақалари қизғин беллашувларга бой бўлди. Мусобақаларнинг финал босқичида 30 нафардан ортиқ божхона ходимлари иштирок этиб, ўтказилган қизиқарли мусобақа ғолиб ва совриндорларига медаль ва дипломлар билан бирга Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Хайруллаев, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят кенгаши раиси Б.Усмонов ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим мудири Э.Ирисбаевлар ўзларининг қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширишди.

Мазкур муҳим йўналишда тадбирлар фаол давом этмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес