error 18:48 19.10.2021 error 83

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ – КЕЛАЖАК ТАНЛОВИ

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Аввал хабар берганимиздек, Сирдарёда аҳолининг сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорликда Ховос туманининг “Қора-Қум”, “Ўзбекистон тўкинчилиги”, “Бинокор” ва “Бўстон” маҳаллаларида аҳолининг сайлов қонунчилиги оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Биз бирга – Ўзбекистонмиз!” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Тадбирларда, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Муроджон Ҳайитов, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Илҳом Алимов иштирок этиб, фуқароларга сайлов қонунчилиги, бунда уларнинг бурчлари ҳақида атрофлича тушунчалар берди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шунингдек, бу йил мамлакат тарихида биринчи бор Президентлик сайлови “Сайлов кодекси”га мувофиқ ўтказилаётгани, Ўзбекистон Республикасида сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш принспларига биноан очиқ ва ошкора ўтказилиши алоҳида таъкидланди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бундан ташқари фуқароларнинг сайлов қонунчилигига мувофиқ муддатидан олдин овоз бериш, сайловда фуқаролар ўзларининг конституциявий бурчларини тўла намоён қилишлари ҳам тушунтирилди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Тарғибот ишлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.
 Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими матбуот хизмати

Бизнес