error 12:03 08.06.2021 error 181

Сирдарё тумани пиллакорлари жорий йилда 94 тонна пилла етиштиришни режа қилган бўлиб, амалда 94,2 тонна сифатли пилла хом ашёсини топшириб, режани 100,2 фоизга бажарди

Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё туманининг омилкор пиллакорлари туманимиз қишлоқ хўжалигининг даромадларидан бири ҳисобланган пилла хом ашёси етиштириш режасини бажардилар.

 Бу улкан зафарга эришишнинг асосий сабаби Муҳтарам Президентимиз томонидан пиллакорлар учун яратилаётган шарт-шароитларнинг натижаси деб ҳисоблаймиз.

Мавсум давомида 1178 та хонадонда ипак қурти парваришланиб, 1540 нафар фаол аёллар мавсумий меҳнат билан банд бўлдилар. Уларга 1 қопдан ун ва 5 литрдан ўсимлик ёғи тарқатилди. Хар бир килограмм топширилган пилла учун 22 400 сўмдан нақд пул пиллокорларга топширилди. Биринчилардан бўлиб режани ортиғи билан бажарган илғор, фидоий пиллакорлар туман хокими, “Агро глобал” МЧЖ, “Сирдарё туман Агро пилла-5” МЧЖлар томонидан рағбатлантирилди.

“Кумуш тола” хирмони яратишда туманимиз пиллакорлари, хўжалик рахбарлари хамда касаначилик пиллакорларимиз алохида ўрнак кўрсатиб, хар бир ипак қурти қутисидан ўртача 55-56 килограммдан хосил олиниб, белгиланган 94,0 тонна режани 94,2 тоннага ёки 100,2 фоизга бажардилар.       

Бу улкан режани бажаришда туман ҳокимлиги, туман пилла штаби ҳамда сектор раҳбарлари ўз ҳиссаларини қўшдиларди.

Сирдарё тумани ҳокимли Ахборот хизмати.

 

Бизнес