error 13:36 22.11.2021 error 261

Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Путин столи устидаги «сирли тугма» тасвирга олинди (видео)

Москвада 19 ноябрь куни бўлиб ўтган Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Путин столи устидаги «сирли тугма» тасвирга олинди. Бу ҳақда «Россия 24» хабар берди, дейилади «Bugun.uz» хабарида.

Маълум қилинишича, стол устида турган ушбу тугма Владимир Путинга ёрдамчини чақириш учун керак. «Телеоператорлар хонадан чиқмоқда, стол усти эса музокараларга тайёрланмоқда. Президент столида махсус тугма бор. У ёрдамчи керак бўлганда ёки чой олиб келишни айтиш учун ишлатилади», — дейилади хабарда.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, давлат раҳбарининг махсус телефон рақами ҳам бўлиб, у ёки бу амалдорни чақириш учун керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи бўйича расмий маълумот берилганди. Икки мамлакат етакчилари Москва шаҳрида музокара ўтказиши, Ўзбекистон–Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиши қайд этилган. Қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ҳам кўзда тутилган.

Бизнес