error 16:57 04.09.2021 error 1551

UzAuto Motors'дан навбатдаги янгилик

UzAuto Motors Тожикистонда тўртта Chevrolet моделини сотишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Қўшни мамлакатда сотувга чиққан моделлар — Spark, Cobalt, Nexia ва Lacetti.

Маълум бўлишича, Lesinvest компаниянинг расмий дистрибютори сифатида Тожикистонда Chevrolet сегментациясидаги автомобилларни сотиш ва хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни бошқариб боради.

Компания автомобилларни рақобатбардош нархларда сотишни таъминлаш мақсадида дилерлик тармоғини ривожлантириш ва Тожикистон банклари билан ҳамкорликда кредит дастурларини ишга туширишни режалаштирган.

«Шунингдек, Lesinvest Chevrolet автомобилларининг нархлар ва сифат борасидаги рақобатбардош устунлиги ёрдамида тожик бозорида унинг савдолар ҳажмини ошириш ва позициясини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда», — дейилади UzAuto Motors хабарида.

Шу билан бирга, айни вақтда Ўзбекистонда Chevrolet’нинг мазкур моделларини харид қилишга бўлган навбат бир неча мингдан ошган. UzAutoSavdo маълумотларига кўра, Lacetti’ни харид қилиш учун навбатда турганлар сони 31 мингга, Cobalt учун 11 мингга етган.

Бизнес