error 18:22 14.09.2021 error 137

“Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар фуқароларга Сирдарё вилояти касаба уюшмаси томонидан санаторий учун бепул йўлланма топширилди

Фото: Вилоят касаба уюшмаси

Ўз фарзандларини юртга садоқатли этиб тарбиялаб, вояга етказган ҳар бир вилоятдан 30 нафардан, жами Республикада 420 нафар ибратли ва матонатли аёллар рўйхатлари шакллантирилган эди. Бунга Федерациянинг жорий йил 15-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда касаба уюшмалари иштирокини тубдан кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асос бўлмоқда.

Фото: Вилоят касаба уюшмаси

-Айни пайтда Янгиер шаҳрида жойлашган “Янгиер” санаторийсига келиб жойлашдим, -дейди Гулистон тумани, “Аҳиллик” мфйда яшовчи Улдон Рахмонова. – 1958-йилда туғилганман. Бир ўғил ва бир қиз фарзандларим бор. Турмуш ўртоғим вафот этганлар. Ўғлим Гулистон университети талабаси ҳисобланади. Маҳалламиз тавсияси билан касаба уюшмаларининг бепул йўлланмасини олдим. “Ибратли”, “матонатли” таърифларини бериб йўлланма топширишганида жуда қувондим, кўзларим ёшланди, ҳатто. Менга кўрсатилган эътибор, муносабатдан чексиз миннатдорман. Шифокорлар саломатлигимизни текширди, оёқ оғриғи, ошқозон касалликлари безовта қилишини айтдим. Шифокорлар Санобар Раҳмонова, Шаҳзода Маҳмудова берган маслаҳат билан даволаш муолажаларини бошладим.

Фото: Вилоят касаба уюшмаси

-Айтишим керакки, ушбу янги сиҳатгоҳнинг очилиши ҳурматли президентимиз ташаббуси бўлган. Вилоят аҳолиси саломатлигини тиклаб, яхши хордиқ оладиган маскан бўлишини тилаган эдилар. Касаба уюшмаси маблағига қурилган санаторий бугунги кунда самарали фаолият олиб бораётир, -дейди касаба уюшмаси вилоят кенгаши раис ўринбосари Баходир Ҳамиджонов. – Бир гуруҳ аёлларга бепул йўлланма бериш, уларнинг саломатликларини тиклашни ният қилган ушбу ғоя муаллифи ҳам, аслида президентимиз бўлади.

Фото: Вилоят касаба уюшмаси

Сиҳатгоҳ йўлланмаси топширилган аёллар рўйхати вилоятнинг барча туман, шаҳарларидан таркиб топган. Демак, давлатимиз ғамхўрлиги  ҳамма ҳудудларни қамраб олган, етиб бормоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Бизнес