error 12:29 03.06.2021 error 296

Бугун Сирдарё туманида "Бахмал" маҳалласи биноси фойдаланишга топширилди

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Бугун 3 июнь куни "Бахмал" маҳалласининг янги маъмурий биносини фойдаланишга топшириш тадбирида кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга туман ҳокими ўринбосари Э.Туракулов иштирок этди. 

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Маҳалла биноси зарур жиҳозлари билан таъминланган. Кенг ва ёруғ хоналари эса маҳаллага ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг кайфиятини кўтариш билан бирга, мурожаат билан келган фуқароларга қулайлик яратади. 

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Бугунги кунгача Сирдарё туманида 8 та маҳалла фуқаролар йиғини янги биноларга эга бўлди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес