error 17:12 02.06.2021 error 237

Сирдарё туманида “Aҳолини рўйхатга олишнинг аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 2 июн куни Сирдарё вилояти статистика бошқармаси ҳамда Сирдарё тумани статистика бўлими билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари иштирокида “Aҳолини рўйхатга олишнинг аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Семинарда Вазирлар Маҳкамасининиг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023- йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирилари тўғрисида”ги 710 сон қарори ҳамда 2021 йил 26 февралдаги "Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чор-тадбирлари тўғрисида"ги 104 сон қарорлари ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Тадбирда аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий ва методик тамойиллари, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини ўтказиш бўйича сўз юритилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шунингдек, соҳа матасаддилари томонидан аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш бўйича шу кунга қадар бажарилган ишлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида батафсил маълумот беришди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизнес