error 09:40 04.02.2021 error 235

Ховос туманида "Саломатлик йўлаклари" сони ортиб бормоқда

2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонида ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилиши, бунда, пиёдалар ва велосипед йўлакларининг замонавий, энерготежамкор ёритиш тизимлари ва ёруғлик қайтарувчи, йўлакларнинг бошланиши, оралиғи ва якунини кўрсатувчи йўл белгилари билан тўлиқ таъминланиши, пиёдалар ва велосипед йўлакларини барпо этишда алоҳида ҳаракатланиш имкониятлари яратилиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун «тўсиқсиз муҳит» ташкил этилиши кўзда тутилган.

Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Ховос туманининг марказида 4,8 кмли саломатлик йўлаги ташкил этилганди.

Шу кунларда туманнинг чекка ҳудудларида пиёдалар ва велосипедда ҳаракатланиш учун махсус йўлаклар, яъни «Саломатлик йўлаклари»ни барпо этиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес