error 09:40 20.11.2021 error 101

Сирдарёда “Беш ташаббус” фестивали ғолиблари бир миллиард сўмлик робототехника, мусиқа ва спорт анжомлари билан тақдирланди

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган беш муҳим ташаббус келажагимиз эгаларини ҳар жиҳатдан етук, эртанги кунга муносиб камол топишларига қанот бағишлаб, уларни баркамоллик йўлида юксак марралар сари руҳлантирмоқда.

Вилоятда “Бешта муҳим ташаббус” доирасида бир қатор кўрик-танлов, фестивал ва спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Уларда вилоятдаги 318 та таълим муассасаларининг 15 мингдан ортиқ иқтидорли ўқувчилари иштирок этди. Якуний натижаларга кўра 240 нафар ўқувчи муваффақият қозонди.

Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри биносида “Беш ташаббус” фестивалида ўқувчилари ғолиб бўлган мактабларни тақдирлашга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тантанада иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Носиров барча иштирокчиларни муваффақият билан қутлаб, янада зафарли марраларни забт этишга чорладилар.

Ғолиб мактаб жамоаларга диплом, сертификат ва қимматбаҳо мукофотлар тақдим этилди. Танлов яна шуниси билан юксак аҳамият касб этдики, мазкур жараёнларда фаол қатнашиб, юқори натижаларни кўрсатган мактабларга Халқ таълими вазирлиги томонидан 1 миллиард сўмлик робототехника, мусиқа ва спорт жиҳозлари совға қилинди.

Жараёнда иштирокчи ва меҳмонлар тантана муносабати билан ташкил этилган кўргазма билан яқиндан танишдилар. Кўргазмадан жой олган ижодий ишлар, ўқувчилар ва илм даргоҳлари жамоаларининг изланишлари маҳсули, ахборот технологиялари ва уларнинг иш самарадорлиги билан боғлиқ воситалар барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Ўқувчи-ёшлар иштирокидаги чиқишлар, улар ижро этган куй-қўшиқлар ва рақслар тақдирлаш маросимига янада тантанаворлик бағишлади.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес