error 21:12 25.11.2021 error 626

Тезкор: Коронавируснинг энг хавфли тури топилди

Жанубий Aфрикада В.1.1.529 коронавирус штамми топилди. У дунёдаги энг хавфлиси ҳисобланади. Бу ҳақда Жанубий Aфриканинг eNCA телеканалига таяниб «Xabar.uz» хабар бермоқда.

Шу билан бирга, маҳаллий олимлар мавжуд вакциналар COVID-19 нинг ушбу шаклига бардош бера оладими ёки йўқлигини ҳали билишмайди. Жанубий Aфрикадан ташқари, Гонконг ва Ботсванада янги штамм аниқланди. Жанубий Aфрика Миллий Юқумли Касалликлар Институти маълумотларига кўра, ҳозирда Жанубий Aфрикада инфекциянинг ушбу варианти билан касалланган 22 та ҳолат мавжуд.

«Маълумотлар ҳозирча кам, аммо мутахассисларимиз янги штамм ва эҳтимолий оқибатларини тушунишга ҳаракат уринмоқда», — деди институт ижрочи директори вазифасини бажарувчи Aдриан Пьюрен.

24 ноябрь куни Жанубий Aфрика, Ботсвана ва Гонконгда ўн кишининг В.1.1.529 штамми билан касаллангани маълум бўлди. Британиялик олимлар янги штамм дельта вариантига қараганда антитаначаларга яхшироқ чап беришини тахмин қилишмоқда. В.1.1.529 даги кўплаб мутациялар вируснинг иммунитети заифлашган — ОИВ ёки ОИТС беморида пайдо бўлганлигини кўрсатади.

Бизнес