error 18:10 25.11.2021 error 161

Оқолтинда яна бир меҳмонхона фойдаланишга топширилди

Оқолтин тумани Тошкент ва республикамиз вилоятларини боғловчи асосий магистрал йўл бўйида жойлашгани хизмат кўрсатиш соҳаси, шуниннгдек ички туризмни ривожлантиришда  қулай  имконият саналади.

Мисол тариқасида бугун фойдаланишга топширилган “Hilol Hotel” меҳмонхонасини келтиришимиз мумкин.20 ўринли меҳмонхонани қуриш учун 3 млрд. сўм маблағ сарфланди. Ушбу мажмуа умумий овқатланиш жойи,  автотураргоҳ спорт ва маданий ҳордиқ чиқариш майдонларини ўз ичига олиб, 15 та доимий иш ўрни яратилди.

 

 

 

 

Тантанали очилиш маросимида фахрийлар, мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик  ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити, тадбиркорлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар янги лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилаётганлигини,  давлатимиз томонидан олиб борилаётган соҳа фаолиятини ривожлантиришга доир ислоҳотлар эса, уларнинг олдидаги мавжуд тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш тадбиркорлик фаолияти барқарорлигини таъминлаш ва янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, Президентимиз томонидан халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорликлар, ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес