error 18:19 27.08.2021 error 185

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахром Норқобиловнинг Сирдарё вилояти чорвачилик хўжаликлари раҳбарлари ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти

Бугун, 27 август куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги “Султон” наслчилик, сут ва гўшт фермер хўжалигида Президентимизнинг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ”ги Қарори ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Унда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахром Норқобилов, Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари Авазхон Эргашев, Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов, тижорат банклари вакиллари, худудлардаги чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари ва фермерлар иштирок этди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Бугунги кунда мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини ошириш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Галдаги вазифа чорва моллари наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги хўжаликлар фаолияти ва чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

– Охирги беш йилда чорвачилик субъектлари сони уч баравар ошди, – дейди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов. 

Биргина жорий йилнинг ўзида Сирдарё вилоятида қиймати 177 миллиард 760 млн сўмлик 38 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кун ҳолатига кўра 33 лойиҳа амалга оширилиб, натижада хорижий давлатлардан 7 минг 900 бош наслли қорамол, 1 минг 310 бошдан ортиқ наслли қўй-эчки олиб келинган.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Чорвачилик хўжаликларидаги чорва моллари озуқа базасини мустахкамлаш мақсадида жами 14,6 минг гектар ер майдони ажратилиб, шундан, 11,3 минг гектарига беда, 3,3 минг гектарига маккажўхори, асосий ер майдонларига ва ғалладан бўшаган 4,8 минг гектарига оралиқ озуқабоп экинлар экилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шунингдек, бу йил вилоятда чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш учун 2 миллиард сўм субсидия ажратилиб, тирик вазнда 33 минг 196 тонна гўшт, сут маҳсулотлари эса 168 минг 125 тонна ишлаб чиқарилганлиги таъкидланди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Семинар давомида чорвачилик, паррандачилик, қўйчилик, балиқчилик, насилчилик йўналишларида мутасаддиларнинг фикр мулоҳазалари тингланди. Соҳадаги янгиликлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида фикр алмашилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

 

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Ҳудуддаги тадбиркорларнинг янги лойиҳаларни амалга ошириш учун кредит маблағлар ажратиш, озуқа-ем етказиб бериш учун ер майдонларини ажратиб бериш бўйича тавсия ва таклифлар берилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизнес