error 13:38 15.11.2021 error 1080

«Ҳазиллашиб никоҳ ўқилса, никоҳ бўлади. Шариат бўйича унинг эри бор!» — Аброр домла Мухтор Алий таниқли актриса Луиза Расулованинг эри борлигини ва унинг кимлигини айтди (видео)

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ташкил этилган «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими мудири ўринбосари Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) актриса Луиза Расулованинг эри борлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, актриса «Миллион» жамоаси концертининг ҳазилларидан бирида бир йигитга никоҳланган. У актриса розилик берганини ва энди унинг эри борлигини айтди. Дин билан ҳазил қилиб бўлмаслигини, агар шундай қилса, ўша одам диндан чиқишини таъкидлади.

«Ҳазиллашиб никоҳ қилса, никоҳ бўлади. Яқинда бир мисолни кўрдим. Шунинг учун айтяпман. ‘Миллион’ концертида чиқиб, Луиза Расуловани битта болага никоҳлашди. Унинг эри борми? Ҳозир эри бор. Шариат бўйича унинг эри бор. Агар мусулмонман деса, ўша бола унинг эри. Бу ерда ҳеч қандай қочадиган жойи йўқ. У роль ўйнайдими, бошқа нарса қиладими. Шариатнинг никоҳ деган нарсасига жиддий қараш керак. Бу дин ўйинчоқ эмас. Битта артистнинг қилган нотўғри ишини гапирсак, чиқиб олиб шаллақилик қиляпти. Ўзининг шаъни учун. Бизнинг динимизнинг шаъни оёқ остими? Нимага саҳнага чиқиб олиб ўйин қилади? Ким унга бизнинг динимизни оёқ ости қилишга рухсат берди? Ўша ерда ‘Розиманʼ деди. Мен эшитдим. ‘Қабул қилдимʼ деди. 4 минг одам гувоҳ. Луизанинг эри бор. Талоқ қилмаса, яшашга мажбур. Агар мусулмон бўлса, йўқ мен мусулмон эмасман деса, илтимос менинг динимга тилингизни узатманг. Менинг диним билан ҳазиллашманг. Динни масхара қилса, диндан чиқади. Йўқ масхара эмасди деса ўша боланинг хотини бор. Бу унга никоҳланиб қолади», — дейди у.

Бизнес