error 09:36 08.10.2021 error 111

Ширин шаҳрида “Кексалар ҳафталиги” доирасида ижтимоий кўмакка муҳтож кексаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

“Кексалар ҳафталиги” доирасида Ширин шаҳрида кўплаб учрашувлар, давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлар доирасида жорий йилнинг 6-октабр куни ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган бир гуруҳ нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ёрдам сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Маълумот учун, шаҳар бўйлаб жами 30 нафар кексаларга зарурий 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Ширин шаҳрида “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари давом этмоқда.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес