error 19:49 09.10.2021 error 2424

Танқид — келажак меваси: ИИВ ўринбосари иштирокида “Ходимларнинг хизмат ва ижрочилик интизоми, қонун бузилиш ҳолатлари содир этилишини олдини олишга қаратилган” йиғилиш бўлиб ўтди (фото)

Йиғилишда, Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икромов, ИИВ ШХББ бошлиғи, полковник М.Мирзияев ҳамда вилоят ИИБ раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирок этди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Шуҳрат Буронов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала юзасидан сўзни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икромовга берди.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икромов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида Ички ишлар органларида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, бунда соҳани халқ манфаатларига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, криминоген вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга қодир профессионал тизимни шакллантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилганлигини, Ички ишлар органларининг моддий-техник базаси тубдан мустаҳкамланганлигини, соҳа ходимлари жаҳон андозаларига мос алоқа, техника ва замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланганлигини, ходимларнинг ойлик маошлари босқичма-босқич оширилиб, ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, кун тартибидаги масала юзасидан ходимлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар, хизмат интизоми ва қонунчиликнинг бузилиши, шунингдек, келгусида ходимлар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида тўхталиб, Республика бўйича ходимлар билан боғлиқ бўлган салбий ҳолатлардан мисоллар келтириб хулоса қилишга чақирди.

Тизимда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар ва яратиб берилаётган имкониятларга қарамай, ходимлар орасида ўз хизмат фаолиятига масъулияцизлик билан қараётган, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этаётганларини таъкидлаб ўтди.

"Ҳурматли ҳамкасблар яна бир бор барчангизни қатъий огоҳлантираман давлат раҳбари, меҳнаткаш халқимиз сизу бизга юксак ишонч билдирган. Бу ишончли оқлаш учун қатъий тартиб-интизом билан ишлашимиз шарт ва зарур. Очиқлик ва шаффофлик йўлидан бормоқдамиз. Буни ҳам унутмасдан хизмат вазифамизни виждонан адо этиш бугунги кунинг талабидир", — дейди вазир ўринбосари ўз нутқида.

Йиғилишда иштирок этган ИИВ ШХББ бошлиғи, полковник Мухтор Мирзиёев кун тартибидаги масала юзасидан танқидий мулоҳаза билдириб, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларни келтириб ўтди. Шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ҳамда ўринбосарлари қатъий огоҳлантириб, келгусида хизмат интизоми ва ходимларига жавобгар шахс сифатида уларга ҳам ўрнатилган тартибда интизомий чора кўрилишини билдирди.

Йиғилиш сўнгида хизмат фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган айрим ходимларга нисбатан турли хил интизомий таъсир чоралари кўрилди.

Хусусан, хизматида кечириб бўлмас хатога йўл қўйган 4 нафар ходим шу ернинг ўзида ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бир нафарини эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш белгиланди.

Ходимлар билан олиб борилаётган тарбиявий-профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида келгусида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Бизнес