error 17:30 10.09.2021 error 94

Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриевнинг "Ёшлар дафтари"га киритилган мирзаободлик ёшлар билан учрашуви ўтказилди

Бугун, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Мирзаобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Жонибек Яриев "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар билан учрашди.

Тадбирда ёшларни бўш иш ўринларига жойлаштириш, касб- ҳунарга йўналтириш масалалари кўриб чиқилди. Ёшларга яратиб берилаётган шарт- шароитлардан қандай фойдаланаётганликлари таҳлил қилинди.

Учрашувда Гулистон шаҳридаги "Ишга марҳамат" Мономаркази мутаҳассислари, Гулистон қурилиш техникуми ўқитувчилари иштирок этдилар. Учрашув сўнгида ушбу ёшларнинг Мономарказга ва қурилиш техникумига саёҳати уюштирилди. 

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес