error 20:53 25.11.2021 error 154

Эҳтиёжманд оилалар прокурор эътиборида

Гулистон шаҳар 2-сектор ҳудудида 5 та маҳалла жойлашган бўлиб, ушбу маҳаллаларда ёрдамга муҳтож бўлган “Темир дафтар”га киритилган оилалар сони 105 тани, шундан меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 99 тани ташқил қилган.

Кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида, Ҳалқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарорларига асосан 93 та оила “Темир дафтар”дан чиқарилиб, 99 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар доимий иш билан таъминланди.

Ҳозирги кунда, “Темир дафтар”да қолган оилалар сони 12 тани такшил қилиб, ушбу оилаларга жами 422 893 800 сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

2-сектор ҳудудининг 5 та маҳалласида яшовчи 20 та эҳтиёжманд оилаларнинг умумъталим мактабларида тахсил олаётган 25 нафардан зиёд фарзандлари билан учрашув ташкил қилиниб, эҳтиёжлари ўрганилган ҳолда қишки кийим-кечак ва ўқув қуроллари билан таъминланди.

Вилоят прокуратураси ҳамда туман-шаҳар прокуратуралари биргаликда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, “Янги-Ўзбекистон”, “Инсон қадри учун” шиори остида яратилаётган имкониятлар, Юртбошимизнинг одил ва оқилона олиб бораётган сиёсатлари, келгусидаги истиқболли лойиҳалари, амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор бўлишлари мақсадида жойларда мунтазам учрашувлар ўтказилиб, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ижобий ишлар давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти прокуратураси

Бизнес