error 23:32 25.11.2021 error 799

Тезкор: Сирдарёда уч кун мобайнида спортнинг аралаш жанг санъатлари тури бўйича (ММА) мусобақалари ўтказилади

Бу ҳақда Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати томонидан хабар берилмоқда.

"Илк бор спортнинг аралаш жанг санъатлари тури бўйича (ММА) 18-20 ёшдаги ҳаваскор ўғил ва қиз бола спортчилар ўртасида Сирдарё вилояти биринчилиги мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.

Мусобақа Республика ҳудудида амалдаги Халқаро аралаш жанг санъатлари (IMMAF) федерацияси қоидалари асосида ўтказилади", — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, спорт мусобақалари жорий йилнинг 26-27-28-ноябрь кунлари Гулистон шаҳридаги «DINAMO» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Мусобақа тафсилотларини биз билан кузатиб боринг...

Бизнес