error 22:27 02.09.2021 error 406

Юртимизга коронавируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат олиб келинди

Бундан бироз муддат аввал Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юбориши ҳақида хабар берилгани.

Ҳозиргина Тошкент Халқаро аэропортида ушбу дори воситаси қадоқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

Casirivimab/Imdevimab (Швейцариянинг «Roche» фармацевтика компаниясидан) COVID-19 га қарши сунъий «антитаначалар коктейл»и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади.

Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.

Бизнес