error 10:51 25.11.2021 error 74

Туризм ва спорт вазирлиги, Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бошқармаси томонидан туристик объект ҳисобланадиган Сардоба гумбази атрофига 300 туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди

Юртбошимиз ташаббуси билан ноябрь-декабрь ойларида "Яшил макон" лойиҳасида "Долзарб 40" кунлик эълон қилинган эди.

 

"Долзарб 40" кунлик акцияда фаол иштирок этиш мақсадида Туризм ва спорт вазирлиги, Сирдарё вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ва туман бўлим ходимлари томонидан ёши V аср деб таъкидланаётган "Ёғочли Сардоба" гумбази атрофида 20-ноябрь куни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширилди.

Дастлаб вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Шохрух Исакулов кўчат экишни бошлаб берди.

"Яхши ният билан тарихий меросимиз бўлган Сардоба гумбази атрофларига 300 туп мевали ва манзарали кўчатлар экдик. Келаси йилга биз эккан кўчатлар куртак ёйса, биз бундан мамнун бўламиз. Экибгина қолмай, унинг бўй чўзиши униб-ўсиши учун барча шарт-шароитларни яратамиз" - дейди вилоят ҳокими ўринбосари, Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Шохрух Исакулов.

Бундай акциялар яна давом этади. 

Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати

Бизнес