error 20:02 16.09.2021 error 184

Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғида тадбирлар давом этмоқда

Сирдарё туманидаги "Пенг Шенг" қўшма корхонаси қошида қад ростлаган Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғида вилоятдаги барча туман-шаҳарларнинг бетакрор маданияти ва санъати, бугунги ҳаёти, турли соҳаларда эришаётган марралар акс эттирилган кўргазма ва композициялар билан янада шукуҳли манзара пайдо бўлган. 

Ўзбекистонда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик, ҳамжихатлик, бағрикенглик муҳити тадбир мазмун моҳиятини ифода этадиган асосий йўналишлардан бири бўлди. 

Сирдарёда яшаётган юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган турли миллат вакиллари томонидан намойиш этилган маданият ва анъаналар наъмуналари Ўзбекистонда ранг-баранг қадриятлар  ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг яшаётган бағрикенг диёр эканлиги ифодаси бўлди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес