error 20:57 25.11.2021 error 96

Тошкент вилоятида ўтказилган "Баркамол авлод-2021" спорт мусобоқаси Гандбол тури бўйича Сирдарё вилояти профессионал таълим муассасалар жамоаси 1-ўринни эгаллашди (фото)

Академик литсей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшларини жисмоний етук ва ахлоқан баркамол шахс сифатида тарбиялаш ҳамда оммавий спорт ўйинларини замон талаблари даражасида ривожлантириш, миллий спорт турларига ёшларнинг қизиқиши ва эътиборини янада ошириш, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини тўғри ва мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Баркамол авлод – 2021”нинг ҳар бир куни турли спорт мусобақаларига бой ўтмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятида “Баркамол авлод – 2021” спорт мусобоқасининг ўғил болалар ўртасида ўтказилган гандбол тури бўйича Сирдарё вилояти терма жамоаси 1-ўринни эгалади.

 

Олдинроқ, Сирдарё вилоятида ўғил болалар ва қиз болалар ўртасида ўтказилган “Баркамол авлод-2021” спорт мусобоқаларининг волейбол тури бўйича ғолибликни вилоятимизнинг ҳар икки (ўғил болалар ҳамда қиз болалар) терма жамоалари 1-ўринни эгаллаб вилоятимиз шанини муносиб ҳимоя қилишган эди.

 

 

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

Бизнес