error 11:06 21.11.2021 error 426

Таъзия: Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Бахтиёр Ихтиёров «Ёр-ёр», «Ажойиб ҳаёлпараст», «Ўтган кунлар», «Нодирабегим», «Еттинчи жин» ва бошқа қатор филмларда рол ўйнаган. Айниқса унинг «Ажойиб ҳаёлпараст»даги роли кўпчиликнинг қалбидан жой олган. Марҳум 1956 йилдан то 2009 йилга қадар турли йилларда Бухоро мусиқали театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, «Ёш гвардия» театри ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ эсда қоларли образларни гавдалантирди, режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.

«Sirdaryo Xabarlari» ижодий жамоаси марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради. 

Бизнес