error 19:07 19.10.2021 error 64

Сирдарёда божхоначилар томонидан тадбиркорлар муаммоларини “мижозбай” тизими орқали амалий ёрдам кўрсатишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида 2021 йил 19 октябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Гулистон тумани ҳокими ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи А.Абдуназаров ва Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатаси Гулистон тумани бўлими бош мутахассисси И.Каримов ҳамда Гулистон туман, Зарбдор ҚФЙ Ишонч СИУда жойлашган “Mili teks Sirdaryo” МЧЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда, тадбир иштирокчиларига “Тариф имтиёзлари ва тариф преференциялари” тўғрисида, божхона соҳасида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва қулайликлар билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисидаги” Қонунининг мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди.  

Шу билан бирга, мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар учун енгилликлар яратиш мақсадида республикада импортда божхона тўловларидан тариф имтиёзлари ва тариф преференцияларини қўллаш тизими жорий этилганлиги, Божхона кодексининг 296-моддасига мувофиқ, ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференциялари берилиши мумкинлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.     

Хулоса қилиб айтганда, юқорида кўрсатиб ўтилган божхона имтиёзлари мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлаш, қолаверса янги иш ўринлари яратиш тизимини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.  

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Бизнес