error 16:58 27.09.2021 error 500

Сирдарёга уламолар ташрифи бошланди

27 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Сирдарё вилоятига ташрифлари бошланди.

Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Гулистон шаҳри «Гулистон» жоме масжидига ташриф буюриб, маъруза қилдилар. Маъруза давомида Ислом динининг асл моҳияти, мусулмон киши фақат яккаю ягона Ҳақ таолога ибодат қилиши, ширк, бидъат амаллардан сақланиш кераклиги, бунда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб, у кишининг суннатларига қатъий амал қилиш энг тўғри йўл эканини айтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Сайхунобод туманидаги «Иттифоқ» масжидига ташриф буюриб, гўзал маъруза қилиб бердилар. Кейин намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Бундан намозхонлар миннатдор бўлдилар. Суҳбат сўнгида Ҳақ таолодан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби, “Мирза Юсуф” масжиди имом-хатиби Раҳматилла  домла Сайфуддинов Ховос туманидаги «Ховос» масжидига ташриф буюриб, гўзал маъруза қилиб бердилар. Кейин намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. 

Шунингдек, Боёвут туманидаги «Ҳазрати Хизр» масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов пешин намозини жамоат билан адо этиш, намозхонларга маърифий суҳбат қилиб бериш учун ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Ислом динининг моҳияти, мусулмонларнинг хулқ-атвори қандай бўлиши кераклиги, мусулмонларни зиёрат қилишнинг ажру савоби, бугунги кунда жамиятда учраётган муаммолар ҳақида таъсирли маъруза қилиб бердилар.

ЎМИнинг Сирдарё вилоятидаги
вакиллиги матбуот хизмати

Бизнес