error 07:47 30.08.2021 error 231

Сайхунобод туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида байрам дастури бўлиб ўтди

Байрамда Сайхунобод тумани ҳокими Фаррух Ўктамжонов энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрами билан барчани самимий қутлади. 

Байрам дастурида санъаткор ва фольклор жамоаларнинг чиқишлари барчани мамнун этди. 

Шунингдек, байрам дастурида "Умид ниҳоли" совриндори Умидахон ва таниқли эстрада хонандаси Сардор Тоировларнинг чиқишлари туман аҳолисига янада кўтарингки кайфият бағишлади.

Байрам сўнгидаги мушакбозлик шоуси болажонларга бир олам шавқу завқ улашди.  

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес