error 21:30 16.08.2021 error 2102

Тезкор: Сурхондарёда Афғонистон ва Ўзбекистон ҳарбий самолётлари тўқнашиб кетди — расмий баёнот берилди

ОАВ орқали Сурхондарё вилоятида Афғонистон қуролли кучлари белгилари бўлган ҳарбий самолёт уриб туширилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

2021 йил 14-15 август кунлари Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудуди чегарасидан ноқонуний ўтган, ичида жами 585 нафар қуролланган ҳарбий хизматчилар бўлган, Афғонистон Ислом Республикасининг 22 та ҳарбий самолёт ҳамда 24 та ҳарбий вертолётлари мажбурий равишда Термиз халқаро аэропортига қўндирилган, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Жорий йил 15 август куни Қарши шаҳридаги «Хонобод» аэропортига қўниш учун рухсат сўраган Афғонистон Ислом Республикасининг 3 та «ЭМБРАЙЕР-314» русумли ҳарбий самолёти Термиз аэропортига қўниш тўғрисида огоҳлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикасининг 2 та «МИГ-29» русумли ҳарбий самолётлари кузатувига олинган.

Лекин кузатув давомида «ЭМБРАЙЕР-314» ва «МИГ-29» русумли самолётлар тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган. Ушбу самолётлар учувчилари парашют (катапульт) орқали ерга тушишган.

Шу куни 158 нафар афғон фуқаролари ва қуролланган ҳарбий хизматчилари дарё орқали Термиз тумани ҳудудига Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизнес