error 18:05 25.11.2021 error 720

Хотинининг бурнини тишлаб олган эркакка суд ҳукми ўқилди (видео)

Андижон вилояти Булоқбоши туман судида ўз хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эрга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 29 июнь куни эркак қайнотасининг уйига аразлаб кетиб қолган турмуш ўртоғи ва фарзандларини олиб кетиш учун боради. Аммо аёлнинг ота-онаси қизи кетмаслигини айтган. Шу пайт эркак хотинининг елкасига қўлини қўйиб, унинг бурнини тишлаб, қочиб кетган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 28 июлдаги хулосасига кўра, бурун учи ва ўнг томон қаншарида тишланган, йиртилган ва узиб олинган жароҳатлар мавжудлиги қайд этилган.

Шунингдек, бир неча босқичли операция ўтказиш кераклиги, бироқ қайта тикланган бурун учи ва қанотлари соҳаларида чандиқлар қолиб кетиши хулоса қилинган.

Суд ҳукмига кўра, эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бизнес